Ads

Яқин вақтлар ичида АҚШнинг “Ди Си Юнайтед” клубига кўчиб ўтиши айтилаётган Уэйн Руни келажакда “Эвертон”га мураббий бўлиши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар раҳбарияти 32 ёшли футболчига фаолиятини тугатгач истаган пайт “Эвертон”га келиши ва бу ерда ўзининг мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкинлигини билдирган.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Руни ўз интервьюларидан бирида келажакда “Эвертон”да мураббий бўлиб ишлаш орзуси борлиги ҳақида айтиб ўтган эди.