"Эвертон" бош мураббийи футболчилар билан ҳайрлашди
Англия матбуотига кўра, "Эвертон" бош мураббийи Марку Силва "Ливерпул"дан учралган мағлубиятдан сўнг лавозимини тарк этади.
Хабарларга кўра, португалиялик мутаҳассис шогирдлари билан ўйиндан сўнг кийиниш ҳонасида ҳайрлашган.
Силва эса матбуот-анжуманида истеъфоси ҳақида берилган саволга у жавоб бермаслигини айтиб ўтди:
"Бу саволга мен жавоб бермайман. Ҳатоларимиз сабаб босим остида қоляпмиз", - дея айтиб ўтди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Марку Силва "Эвертон"ни 2018 йил ёзидан буён бошқариб келмоқда. Ўтган мавсумда унинг жамоаси АПЛни саккизинчи ўринда якунлади.
Фикрлар