Ads

"Эвертон" клуби "Майнц" ярим ҳимоячиси Жан-Филипп Гбаменнинг трансфери бўйича ишларни якунлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 23 ёшли франциялик футболчи “ирисчилар” билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Маълумотларга қараганда унинг трансфери АПЛ клубига 30 млн еврога тушган.

Эслатиб ўтамиз, Гбамен “Майнц” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр ичида жами 86та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.