"Эвертон" Эвертонга қизиқмоқда

"Гремио" клуби ҳужумчиси Эвертон Соарес "Эвертон" клуби қизиқишлари доирасига кирди, дея хабар бермоқда ESPN.

Ливерпул клуби ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида янги харидларни амалга оширишни режалаштиришмоқда. Шу сабабли "мерсисайдликлар" бразилиялик футболчининг трансфери учун бюджетидан 30 миллион евро ажратишмоқчи.

Жорий мавсумда 42 ўта баҳсда майдонга тушиб, 15 та гол ва 7 та голлик узатма муаллифи бўлган 23 ёшли футболчининг "Гремио" билан шартномаси 2023-йилгача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!