"Эвертон" ҳимоячиси клуб билан янги келишувга имзо чекди
Англиялик ҳимоячи Мейсон Холгейт "Эвертон" билан янги шартномага имзо чекди. Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Томонлар ўртасидаги янги келишув 2025 йилгача мўжалланган. Холгейт мерсисайдликлар сафига 2015 йилда келиб қўшилган эди.
Жорий мавсумда 23 ёшли футболчи ливерпулликлар клуби либосида 26 та учрашувда майдонга тушди ва битта гол ва учта асистга муаллифлик қилди.
Фикрлар