Ads

“Эвертон” клуби ҳужумчиси Умар Ниассе Англия премьер-лигаси тарихида симуляция қилгани учун дисквалификация қилинган илк футболчи бўлиши мумкин.

Айтиш лозимки, Англия футбол ассоциацияси 27 ёшли сенегаллик футболчини рақиб дарвозасига пенальти белгиланишига сабабчи деб топди. Ушбу ҳолат премьер-лиганинг ўтган 12-турида “Эвертон” ҳамда “Кристал Пэлас” (2:2) жамоалари баҳсида содир бўлди.

Энди Ниассе ушбу ҳолат юзасидан бугун кечга қадар изоҳ бериши керак.