“Эвертон” жумбоғи. Нега жамоа Марку Силвани истеъфога чиқарди?

Футбол шундай ўйинки, унда ғалаба футболчиларники, мағлубият эса мураббийники. Мағлубиятга учрадингми, сенинг аввалги натижаларинг эсланмайди. “Эвертон” мураббийи билан ҳам шундай воқеа юз берди. Унинг Португалия ва Грецияда кўрсатган фантастик натижалари ҳеч кимни ёдига келмади.

Марку Силва 1977-йилда Лиссабонда таваллуд топган. Собиқ футболчи ҳимоячи позициясида тўп сурган. Аммо номдор жамоаларда тўп сурмаган. “Белененсиш”, “Атлетико” (Лиссабон), “Трофенси”, “Брага Б”, “Одилвелаш”, “Эншторил-Прая” каби жамоаларда тўп сурган. Аммо мураббийлик фаолиятида номдор жамоаларда ишлаган. “Спортинг”, “Халл Сити”, “Уотфорд” каби футбол мухлисларга таниш жамоаларда мураббий сифатида ишлаган.

Марку Силва АПЛда “Халл Сити” ва “Уотфорд”да ўзини яхши томонларини кўрсата олган эди. Тўғри, “Халл Сити”га 2017 йил январ ойида келиб, жамоани қуйи дивизионга тушиб кетишган сақлаб қолиши керак эди. Мураббий яхши кўрсаткичларга эришди. Аммо якунда барибир жамоа қуйи дивизионга тушиб кетди. Лекин бунда Марку Силвани ҳеч ким айбламади. Жамоа шундоқ ҳам у келишидан олдин жар ёқасида турган эди. Кейинчалик “Уотфорд”да ҳам Марку ўз номини катта футболда эътироф эттира бошлади. Бунинг натижасида “Эвертон” эътиборига тушди. Мураббий бу таклифни рад эта олмади. Аммо у ерда эса ҳаммаси бошиданоқ ўхшамади.

“Эвертон” Марку Силвани мураббий этиб тайинлаш учун анча ҳаракат қилди. Унинг “Уотфорд”даги натижалари ҳам бунга ёрдам берди. Раҳбарият Марку Силвани Ливерпулга олиб келди. Жамоа эгаси Фарход Мошири Силва ҳақида:

“У ҳужумкор футболни яхши кўради. Силва “Эвертон”  системасида ишлашидан фақат хурсанд бўлади. У ёшлар билан ишлашни билади ва бунга тайёр. Марку “Эвертон” учун мос мураббий.

Раҳбарият Силвани қўллаб-қувватлаб турди. Ёзги трансфер ойнасида клуб трансфери учун 100 млн фунт ажратди. “Норвич” билан ўйинга Марку олиб келган 8 та янги ўйинчи билан илк дақиқаларни бошлади жамоа. Ҳатто, мухлислар ҳам уни илиқ қарши олишди. Улар Сем Эллардайснинг прагматик футболидан зериккан эди.

Аммо мухлисларнинг илиқ муносабати ортда қолди. Улар ўйинларда хуштакбозлик уюштира бошлашди. Жамоа натижаларидан қониқмади улар.

Жамоа ҳозир хавфли вазиятлар яратиш бўйича 6-ўринда боряпти. Лекин муаммо шундаки, унумли фойдаланилган зарбалар бўйича 19-ўринда ва сейвлар борасида 18-ўринда турибди. Вазиятлар яратиляпти, аммо улардан фойдаланиш коеффициенти кам.

Биз фақатгина Силвани айблашдан йироқмиз. “Эвертон”  жамоа учун мос келадиган марказий ҳимоячи харид қилмади. Шунинг ҳисобига ҳимоя чизиғИ кучсиз бўлди. Силванинг 4-2-3-1 тактикасини рақиблар бемалол ўзлашитириб олишди. Сигурдсон ва Тосунлардан ҳам унумли фойдаланилмади.

Ўтган мавсумда “Эвертон” тиғиз тақвим оқибатида инқирозни бошлади. Гранд жамоалар билан дурранг ва мағубиятларга қўшиб, аутсайдер жамоалардан ҳам учралган мағлубиятлар жамоа ортга кетаётганини яққол кўрсатиб берди. Олдинда “Лестер”, “Ливерпуль”, “Челси”, “Манчестер Юнайтед” каби жамоалар кутиб турганди. Биринчи иккита жамоадан мағлубиятга учраб, “Челси” устидан ғалаба қозонди.  Лекин, афсуски, Силвасиз. Жамоага Данкан Фергюсон олиб келинган эди.

Жамоа кўпинча мураббийларни гранд жамоаларга учралган мағлубият туфайли истеъфога чиқаради. Силвада эса унақа бўлмади. У кучсиз клубларга ҳам мағлубиятга учради, “Ман Сити”га қарши ўйинда нима қила олади? “Эвертон”  жамоа афсонаси Данкан Фергюсонни олиб келди. Ҳозирча мураббий яхши ишлаяпти. Балки “Челси” устидан қозонилган ғалаба ортида номдор совринлар тургандир. Раҳбарият энди бошқа янги мураббий изламас. У жамоанинг охирги 4 та мураббийи – Роберто Мартинес, Роналд Куман, Сем Эллардайс ва Марку Силва штабида ишлаган. Айнан у жамоанинг камчиликлари нимада эканлигини жуда яхши билади.

Марку Силва эса Англияда муваффақиятсизликка учраган биринчи мураббий эмас. “Эвертон” даги фаолияти унга сабоқ бўлди ва бундан кейин ўз хатолари устида кўпроқ ишлайди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!