"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Фабиан Делф жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли англиялик футболчининг хизматларига "Эвертон" жиддий қизиқиш билдира бошлади. Ўз навбатида “шаҳарликлар” ҳам унинг трансфери борасида таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Маълумот учун, Делф ўтган мавсум “Манчестер Сити” сафида 20та ўйинда иштирок этди ва 1та голга ассистентлик қилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси келгуси йил ўз ниҳоясига етади. Унинг трансфер нархи эса 15 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар