"Эвертон" "Манчестер Юнайтед" вингерини сотиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" вакили Энтони Эланга "Эвертон"га ўтиши мумкин. Мерсисайдлкилар уни сотиб олишни олишни режа қилган. "Қизил иблислар" ҳам музокаралар ўтказишга тайёр, дея хабар бермоқда "FootMercato" нашри.
21 ёшли вингер захира футболчисига айланиб қолди ва фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга қарши эмас. У айни дам Мэйсон Гринвуд билан биргаликда машғулот ўтказмоқда.
Миш-мишларга кўра, Гринвуд ҳам "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин. "Аталанта" уни бир мавсумга ижарага олмоқчи.
Фикрлар