"Эвертон" клуби "Манчестер Юнайтед" жамоаси ҳимоячиси Крис Смоллингга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бериб ўтди. Хабарда айтилишича, "ирислар" МЮ сардорининг ўйинини кузатиб бормоқдалар ва ёзда унга таклиф билан чиқишмоқчи.

Смоллинг "Эвертон"да Фил Жагелка ва Эшли Уильямсларнинг ўрнини эгаллаши айтилмоқда. Ўз навбатида "қизил иблислар" ҳам таклифни кўриб чиқишга тайёр эканлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Смоллингнинг МЮ билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. У бу мавсум АПЛда 22 ўйин ўтказди ва 1 та гол киритишга эришди.