“Эвертон” “МЮ”ни қийнаган футболчини олмоқчи

Англиянинг “Эвертон” клуби Бельгиянинг “Андерлехт” жамоаси ярим ҳимоячиси Юри Тилемансни ўз сафига қўшиб олиш истагида. Sport Witness берган хабарга кўра, “ирислар” 19 ёшли иқтидор эгаси учун 25 млн евро беришга тайёр. Юқорида номи тилга олинган манбанинг қайд этишича, “Эвертон” бу борада Бельгия клубига таклиф билан чиққан. Аммо бу таклифга қандай жавоб қайтарилгани номаълум.

Тилеманс учун курашда “Монако” ҳам бор. Монегаскликларнинг инглизлардан устун жиҳати жамоа келгуси йилда ҳам ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиб бўлди.

Маълумот учун, Юри Тилеманс “МЮ”га қарши Европа лигаси чорак финалида ҳар иккала баҳсда ҳам асосий таркибда майдонга тушди ва “қизил иблислар”ни роса “қийнади”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!