Ливерпулнинг “Эвертон” клуби раҳбарияти “Манчестер Юнайтед”да тўп сураётган собиқ ҳужумчиси Уэйн Рунини ортга қайтаришни режалаштирмоқда.

ТaklSPORT нашрининг маълум қилишича, “ирисчилар” бу борада нафақат футболчининг ўзини балки “қизил иблислар”ни ҳам “рози “ қилишга тайёр.

Маълумот  учун, 31 ёшли футболчи ўзининг профессионал фаолиятини 2002 йилда айнан “Эвертон” клуби сафида бошлаган. Шундан сўнг у 2004 йилда “Эвертон”дан “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Рунининг маоши кўпчилик харидорларни қочираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг ўзи эса МЮ билан амалдаги шартномани бекор қилиш учун 34 млн евро талаб қилмоқда.