"Эвертон" ПСЖ билан тузилган шартномани бузмоқчи

"Эвертон" яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида "Пари Сен-Жермен"га ижарага берган ҳужумчиси Мойзе Кинни қайтариб олмоқчи. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, футболчини қайтаришни шахсан жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти хоҳламоқда. Гап шундаки, италиялик мутахассис жамоанинг асосий ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюинга муносиб ўриндош олиб келмоқчи. Агар бу амалга ошса, “Эвертон” ижара шартномасини муддатидан аввал бузганлиги учун ПСЖга 2 млн евро товон пули тўлаши лозим.

20 ёшли Кин жорий мавсум ПСЖ сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг “Эвертон” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!