"Эвертон" рекорд миқдорда қарздорликка эга, Анчелотти қийин аҳволда

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра, клуб шу боис ҳаражатларни қисқартирмоқчи. "Ирислар" бошқарувига 2016 йилда Фархад Мошири келганидан сўнг трансферлар учун 450 млн фунт (528 млн евро) сарф этилди.

Футболчиларнинг маоши учун тўланадиган пул миқдори киримлар миқдорига нисбати УЕФА белгилаб берган "қизил чизиқ"қа етиб борди. Бундан ташқари янги стадион қурилишига ва мураббийларга берилган товон пули ҳам қўшимча ҳаражатларнинг ошишига олиб келган.

Шу боис жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти қишки трансфер ойнаси вақтида у қадар катта маблағ сарфлай олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!