"Эвертон" хўжайини: Суперлига футболни қиморга айлантиради
“Эвертон” клуби хўжайини Фарҳод Мошири жамоаси Европа Суперлигасига қўшилиш ниятида эмаслигини маълум қилди.
"Ҳеч қачон. Футбол клублари жамият мулки ҳисобланади. Улар жамиятга, мухлисларга тегишли.
Суперлигада бу ўйинни қимор ўйинига айлантирадиган нарса бор. Бу энди футбол эмас.
Олти клуб премьер-лиганинг юрагига ҳужум қилмоқда. Улар жазоланиши керак. Сиз кўзойнакларингизни ечишингиз керак.
Чемпионлар лигаси - бу ақлбовар қилмайдиган турнир. Бу суперлига”, - деди Мошири.
"Эвертон" 31 турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 49 очко билан 8-ўринда бормоқда.
Фикрлар