Ads

Аввал хабар берганимиздек бундан бироз аввал Англия премьер-лигасининг 3-туридан ўрин олган баъзи учрашувлар ўз якунига етди.

Ҳусусан, бугун “Эвертон” сафарда “Борнмут” меҳмони бўлди. Голларга бой кечган учрашув 2:2 ҳисобида жанговор дуранг билан якунланди. Эътиборлиси, мерсисайдликлар мусобақанинг илк турида ҳам 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишган эди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин: