Эвра "Арсенал" футболчиларини ёш болалар деб атади

"Манчестер Юнайтед" ва Франция терма жамоаси собиқ қанот ҳимоячиси Патрис Эвра "Aрсенал"нинг "Шеффилд" майдонида учраган мағлубиятига (0:1) ўз фикрларини билдирди.

"Шеффилд" учун хурсандман, чунки улар ғалабага ҳақли эдилар. "Aрсенал"га келсак, уларнинг натижаси мени ҳайрон қолдирмади.

Ўн йил илгари мен уларни ёш болалар деб атаган эдим. Бу сўзларим билан "Арсенал" футболчиларга нисбатан ҳурматсизлик қилмоқчи эмасман, аммо улар ўша-ўша болалигича қолишибди.

Лондонликлар ёмон ўйин кўрсатишмади, аммо бутун жамоанинг ўзи ғалаба қозона биладиганга ўхшамайди. Уларнинг таркибида етакчиликни ўз қўлига оладиган футболчини кўрмадим.

Олдинлари мен "тўпчилар"га қарши ўйнашдан завқ олардим, чунки ғалаба қозонишимизни билардим.

Обамеянг ва Лазакеттни жуда ҳурмат қиламан, аммо агар улар гол уролмаса, "Aрсенал"да мана шундай муаммолар бўлади ва ҳеч нарса ўзгармайди," - дея айтиб ўтди Эвра.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!