Евро-2020. Германия Венгрия билан дуранг ўйнаб, кейинги босқичга йўл олди
Европа чемпионати "F" гуруҳининг 3-туридан ўрин олган Германия – Венгрия терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. "Альянц Арена"дага кечган баҳсда жамоалар 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида Венгрия ҳужумчиси Салаи ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади. Иккинчи таймнинг 66-дақиқасида Хаверц мувозанатни тиклади. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Шафер яна венгрияликларни олдинга олиб чиқди. 84-дақида Горецканинг зарбаси рикошетдан сўнг дарвоза тўридан жой олди, 2:2.
Шу тариқа, Германия 4 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. Венгрия эса қанчалик ҳаракат қилмасин 2 очко билан гуруҳда сўнгги бўлди.
Фикрлар