
Евро-2020 гимни муаллифи аниқ бўлди
Диджей ва продюссер Мартин Гаррикс Европа чемпионатининг расмий мусиқачиси бўлди. Бу ҳақда УЕФА расмий саҳифаси хабар бермоқда.
Асли голландиялик бўлган Мартин чемпионат расмий гимнидан ташқари, турнирга тегишли барча қўшиқ ва мусиқаларга жавобгар бўлади.
"Евро баҳсларининг 12 шахарда ўтказилади. Бундан ақлдан озиш мумкин. Аммо бу турнирнинг 60 йиллиги учун нишонлаш учун ажойиб имконият. Мусиқа - менинг хоббийим, аммо футболни жуда севаман. Шундай экан бундай катта турнир мусиқасини яратиш имкониятини менга берганликлари фаҳр беради" - дейди Мартин.
DJ Magazine нашрига кўра, Гаррикс дунёнинг уч карра (2016, 2017 и 2018 йилларда) энг яхши диджейи деб топилган.
Фикрлар