Евро-2020. Италия Уэльсни мағлуб этиб, 100 фоизлик натижа билан кейинги босқичга чиқди

Европа чемпионати "А" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Италия ва Уэльс терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. "Олимпико" стадионида кечган баҳсда Манчини шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона голга Пессина муаллифлик қилди. Вераттининг жаримадан узатган тўпини Маттео дарвозага жойлаб қўйди. 

Иккинчи бўлимни Уэльс термаси бир киши кам бўлиб ўтказди. Ҳимоячи Ампаду Бернардескига нисбатан қўполлик ишлатгани учун майдондан четлатилди.

Шу тариқа, Италия 3та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 1-ўрин билан плей-оффга йўл олди. 4 очко тўплаган Уэълс иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқди.  

  • 89'

    Италияда дарвозабон алмаштирилди. Доннарумма ўрнига Сиригу туширилди

  • 87'

    Белоттининг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

  • 83'

    Кьезадан яна зарба, яна бурчак тўпи

  • 82'

    Кьезанинг зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 80'

    Маттео Пессина огоҳлантирилди

  • 75'

    ВУҲ! Бэйлнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади

  • 74'

    Италияда ҳам ўзгариш бўлади:  Жоржиньо ва Бернардески майдонни тарк этди. Улар ўрнига Кристанте ҳамда Распадори тушди

  • 74'

    Уэльсда яна ўзгириш: Жеймс ўрнига Уилсон майдонга тушди

  • 72'

    Италия бурчак тўпидан фойдалана олмади

  • 67'

    Эмерсоннинг зарбаси Рэмзига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 64'

    Зарбаа! Белоттининг зарбасини дарвозабон қайтарди

  • 60'

    Уэльсда навбатдаги ўзгариш: Моррел ўрнига Мур туширилди

  • 60'

    Белотти офсайдда қолиб кетди

  • 57'

    Кьезанинг зарбаси тўри Ворднинг қўлига бориб тушди

  • 55'

    Уэльс ҳимоячиси Ампаду Бернардескига нисбатан ишлатган фоли учун майдондан четлатилди

  • 54'

    Уэльс ҳисобни қисқартири мумкин эди, бироқ Рэмзи жарима майдони ичида нима қилишни билмай қолди

  • 53'

    ВУУУҲ! Чамаси 25 метрлар атрофидан белгиланган жарима зарбасидан Бернардески дарвоза тўсинини пойлади

  • 51'

    Белоттига нисбатан қоида бузган Аллен огоҳлантирилди

  • 50'

    Жеймснинг жарима майдони ичига узатган тўпини Ачерби қайтарди

  • 48'

    Ўйин кескин руҳда ўтмоқда

  • 47'

    Жеймсга фол ишлатилди

  • 46'

    Ҳакам иккинчи бўлимга старт берди

  • 45'

    Иккинчи тайм бошида Италияда ўзгариш бўлади. Бонуччи ўрнига Ачерби туширилди

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтиб чиқишмоқда

  • 45'

    Биринчи бўлим якунланди

  • 42'

    Пессина дублини расмийлаштириши мумкин эди. Аммо бироз кеч қолди

  • 38'

    ГООООЛ! Вератттининг жаримадан узатган тўпини Пессина дарвозага жойлаб қўди

  • 36'

    Ҳимоядан ҳужумга пас узатилди. Белотти бироз улгурмай қолди. Чиройли гол кўришимиз мумкин эди

  • 33'

    Фол, Бэйлни йиқтишди

  • 30'

    Эмерсон жарима майдонида йиқилди. Ҳакам эса ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди

  • 29'

    Федерико Кьеза бу сафар ўткир бурчакдан дарвоза зарба йўллади. Ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Бурчак тўпи!

  • 28'

    Кьезанинг узатмасини яна ҳимоячилар қайтарди

  • 25'

    Жеймснинг узатмасидан сўнг Гантер бош билан ноаниқ зарба йўллади

  • 26'

    Бонуччи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи

  • 24'

    Бернардескининг ажойиб пасидан сўнг Белотти дарвоза томон зарба йўллади. Бироз ноаниқ

  • 23'

    Аллен ҳужумда фол ишлатди

  • 20'

    Толои жарима майдонига узун пас амалга оширди, бироқ у ерда жамоадошларидан ҳеч ким йўқ эди

  • 18'

    Жординьо Рэмзига нисбатан қоида бузди

  • 17'

    Пессинанинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди

  • 14'

    Кьеза қанотдан тезликда кириб келди ва пас берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди

  • 12'

    Белоттининг зарбаси ўнг тўсиннинг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 7'

    Бу сафар Рэмзи фол ишлатди

  • 6'

    Бернардескининг жамоадаошларига узатган паси ноаниқ чиқди

  • 3'

    Жоржинбо рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқишб келишмоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!