Евро-2020. Италия – Уэльс: Учрашувда ҳисоб очилди (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа чемпионати 3-туридан ўрин олган Италия  - Уэльс тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 89'

    Италияда дарвозабон алмаштирилди. Доннарумма ўрнига Сиригу туширилди

  • 87'

    Белоттининг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

  • 83'

    Кьезадан яна зарба, яна бурчак тўпи

  • 82'

    Кьезанинг зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 80'

    Маттео Пессина огоҳлантирилди

  • 75'

    ВУҲ! Бэйлнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади

  • 74'

    Италияда ҳам ўзгариш бўлади:  Жоржиньо ва Бернардески майдонни тарк этди. Улар ўрнига Кристанте ҳамда Распадори тушди

  • 74'

    Уэльсда яна ўзгириш: Жеймс ўрнига Уилсон майдонга тушди

  • 72'

    Италия бурчак тўпидан фойдалана олмади

  • 67'

    Эмерсоннинг зарбаси Рэмзига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 64'

    Зарбаа! Белоттининг зарбасини дарвозабон қайтарди

  • 60'

    Уэльсда навбатдаги ўзгариш: Моррел ўрнига Мур туширилди

  • 60'

    Белотти офсайдда қолиб кетди

  • 57'

    Кьезанинг зарбаси тўри Ворднинг қўлига бориб тушди

  • 55'

    Уэльс ҳимоячиси Ампаду Бернардескига нисбатан ишлатган фоли учун майдондан четлатилди

  • 54'

    Уэльс ҳисобни қисқартири мумкин эди, бироқ Рэмзи жарима майдони ичида нима қилишни билмай қолди

  • 53'

    ВУУУҲ! Чамаси 25 метрлар атрофидан белгиланган жарима зарбасидан Бернардески дарвоза тўсинини пойлади

  • 51'

    Белоттига нисбатан қоида бузган Аллен огоҳлантирилди

  • 50'

    Жеймснинг жарима майдони ичига узатган тўпини Ачерби қайтарди

  • 48'

    Ўйин кескин руҳда ўтмоқда

  • 47'

    Жеймсга фол ишлатилди

  • 46'

    Ҳакам иккинчи бўлимга старт берди

  • 45'

    Иккинчи тайм бошида Италияда ўзгариш бўлади. Бонуччи ўрнига Ачерби туширилди

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтиб чиқишмоқда

  • 45'

    Биринчи бўлим якунланди

  • 42'

    Пессина дублини расмийлаштириши мумкин эди. Аммо бироз кеч қолди

  • 38'

    ГООООЛ! Вератттининг жаримадан узатган тўпини Пессина дарвозага жойлаб қўди

  • 36'

    Ҳимоядан ҳужумга пас узатилди. Белотти бироз улгурмай қолди. Чиройли гол кўришимиз мумкин эди

  • 33'

    Фол, Бэйлни йиқтишди

  • 30'

    Эмерсон жарима майдонида йиқилди. Ҳакам эса ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди

  • 29'

    Федерико Кьеза бу сафар ўткир бурчакдан дарвоза зарба йўллади. Ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Бурчак тўпи!

  • 28'

    Кьезанинг узатмасини яна ҳимоячилар қайтарди

  • 25'

    Жеймснинг узатмасидан сўнг Гантер бош билан ноаниқ зарба йўллади

  • 26'

    Бонуччи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи

  • 24'

    Бернардескининг ажойиб пасидан сўнг Белотти дарвоза томон зарба йўллади. Бироз ноаниқ

  • 23'

    Аллен ҳужумда фол ишлатди

  • 20'

    Толои жарима майдонига узун пас амалга оширди, бироқ у ерда жамоадошларидан ҳеч ким йўқ эди

  • 18'

    Жординьо Рэмзига нисбатан қоида бузди

  • 17'

    Пессинанинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди

  • 14'

    Кьеза қанотдан тезликда кириб келди ва пас берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди

  • 12'

    Белоттининг зарбаси ўнг тўсиннинг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 7'

    Бу сафар Рэмзи фол ишлатди

  • 6'

    Бернардескининг жамоадаошларига узатган паси ноаниқ чиқди

  • 3'

    Жоржинбо рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқишб келишмоқда

  •  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!