Евро-2020. Нидерландия максимал натижа билан кейинги босқичга йўл олди

Европа чемпионати 3-туридан ўрин олган Шимолий Македония ва Нидерландия жамоалари ўртасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. Унда "учар голландлар" 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, 24-дақиқада Мемфис Депай ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймда Жоржиньо Вейналдум 8 дақиқа ичида дубль қайд этиб, жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади.

Шу тариқа, 3 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган нидерландияликлар 1-ўрин билан кейинги босқичга чиқди. Ўз етакчиси Горан Пандев сўнгги учрашувини ўтказган Шимолий Македония эса, бирорта очко тўплай олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!