Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Евро-2020. Португалия 9 дақиқа ичида 3 та гол урди, Роналдудан дубль!

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 0

Амалдаги чемпионлар муваффақиятли старт олди.

Европа чемпионати 1-туридан ўрин олган Венгрия - Португалия учрашуви якунланди. Унда меҳмонлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Ҳисоб 84-дақиқада Рафа Геррейру томонидан очилди. Унинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, дарвозадан жой олди. Орадан кўп ўтмай, Криштиану Роналду пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Унинг ўзи қўшиб берилган дақиқаларда жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди.

Шундай қилиб, турнирнинг амалдаги чемпиони ўз юришини ғалаба билан бошлади. Ушбу гуруҳдаги иккинчи ўйин Франция ҳамда Германия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

  • 90+5
    swist

    Учрашув якунланди. Португалия муваффақиятли старт олди.

  • 90+4

    Сўнгги дақиқаларни меҳмонлар тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 90+2
    goal

    ГОООООООООООЛ! Роналдудан дубль!

    Криш жамоасининг ажойиб комбинациясини чиройли гол билан якунлади.

  • 90
    add_time

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87
    goal

    ГОООООООООООЛ! Роналдуууууууууууууууууууууууууу!

    Нуқта қаршисига келган Криштиану ўзидан ўнг томонга зарба йўллаб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 86
    penalty

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Рафа Сильвани Орбан қўполлик эвазига тўхтатди. Бу - пенальти!

  • 84
    goal

    ГООООООООООЛ! Португалия ҳисобни очди!

    Рафа Геррейрунинг зарбасидан кейин ҳимоячига теккан тўп дарвозадан жой олди.

  • 82
    yellow

    Ҳакамга жиддий эътироз билдирган Лоик Него огоҳлантирилди.

  • 81
    subs

    Карвалью ва Жота ўз ўрнини Санчеш ҳамда Андре Сильвага бўшатиб берди.

  • 80
    offside

    ВЕНГРИЯ ҳисобни очганди!!! Аммо ён ҳакам байроғини кўтариб турибди. Гол инобатга олинмади.

  • 79

    Сўнгги дақиқалар меҳмонларнинг катта устунлиги остида давом этмоқда.

  • 77

    ВАРга қулоқ солган Жунейт Чақир ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 76

    Жарима майдони ичида тўп Венгрия футболчисининг қўлига тегди. Бироқ Чақир ҳозирча жим.

  • 73

    Рафа ўйинга қўшилиши биланоқ фойда келтира бошлади.

  • 71
    subs

    Бернарду ўз ўрнини Рафа Сильвага бўшатиб берди.

  • 69

    Саллаининг зарбасига аниқлик етишмади. Вазият Патрисиунинг назорати остида эди.

  • 67
    goalkeeper

    Бруну Фернандешнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 65
    subs

    Андраш Шафер ўр ўрнини Лоик Негога бўшатиб берди. Лоик айни пайтда Венгрия сафидаги 6-ҳимоячи.

  • 64

    Карвальюнинг узатмасидан кейин жарима майдони остонасида Бруну тўпни олдириб қўйди.

  • 62

    Бугун Жота умуман ўзига ўхшамаяпти. Унинг ижросида ноаниқ ҳаракатлари сони ортиб кетмоқда.

  • 60

    Семедунинг қанотдан оширган тўпини Гулачи иккинчи уринишда ушлаб олди.

  • 59

    Сўнгги дақиқалар ичида майдон эгалари анча фаоллашиб қолди. Португалияга нима бўлмоқда?!

  • 57
    goalkeeper

    Роланд Саллаининг чап оёқда берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 54

    Тўпсиз қолган португаллар дарҳол босим уюштирмоқда. Рақиб хатога йўл қўйишга мажбур бўляпти.

  • 52

    Венгрияликлар зич ҳимояланмоқда. Меҳмонлар катта қийинчиликка дуч келяпти.

  • 50
    goalkeeper

    Адам Солоининг олис масофадан берган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 48

    Тўп назорати ҳамон Сантуш шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 46
    goalkeeper

    Пепенинг бош билан йўллаган зарбасини Гулачи қайтарди.

  • 46
    swist

    Иккинчи бўлимга старт берилди!

  • 46

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45
    swist

    Танаффус!

  • 44

    Бўлим сўнгида Роналду қулай имкониятдан фойдалана олмади.

  • 42

    Сильванинг жарима майдонига оширган тўпи ҳимоячилардан ўтмади.

  • 40
    goalkeeper

    Диогу Жотанинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 39

    Пепе бугун анча ишончли ҳаракат қиляпти. АПЛнинг энг яхши ҳимоячиси Диаш ҳайратда!

  • 38
    yellow

    Рақибига нисбатан қоида бузган Рубен Диаш огоҳлантирилди.

  • 37
    goalkeeper

    Адам Солоининг зарбасидан кейин Ратрисиу тўпга эга чиқди.

  • 35

    Бернарду рақибига нисбатан қоида бузди. Венгрияда стандарт вазият.

  • 32

    Ҳимояда ишончли ҳаракат қилаётган мезбонлар вақти-вақти билан олдинга ўтмоқда. Бу уринишлар яхши комбинациялар ташкил этилишига олиб келяпти.

  • 30

    Ортда қолган дақиқалар меҳмонларнинг устунлиги остида кечди. Аммо хавфли вазиятдан дарак йўқ.

  • 27

    Жарима майдони ичида Бернарду Сильва йиқилиб тушди. Чақир ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 25

    Рақиб дарвозасига йўл топа олмаётган португаллар асабийлаша бошламоқда.

  • 23
    corner

    Бурчакдан оширилган тўпни мезбонлар узоқлаштирди.

  • 22

    "Пушкаш арена"га йиғилган 67 минг мухлис ҳар бир эпизодни хуштаклар билан кутиб олмоқда.

  • 21

    Жамоадоши берган пасдан кейин Бруну тўпни тўхтата олмади. 

  • 19
    offside

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Роналдунинг зарбасини Гулачи қайтарди. Устига устак, Криштиану ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

  • 18

    Жотанинг узатмаси бироз ноаниқ кетди. Аммо Диогу Бруну Фернандешга эътироз билдирмоқда.

  • 16

    Семеду ҳамда Фиола ўзаро тўқнашиб кетди. Венгриялик футболчига тиббий ёрдам керак.

  • 14

    Майдон эгалари рақибнинг кетма-кет ҳужумларини бартараф этмоқда.

  • 13

    Жарима майдони ичига кирган Геррейру тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 11

    Тўп назорати Сантуш шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 9

    Жарима майдонига оширилган тўпни Жота дарвоза томон йўллади. Тўп анча юқоридан ўтиб кетди.

  • 7

    Футболчилар бироз қўполроқ ҳаракат қиляпти.

  • 5

    Венгрияликлар жарима майдонидан узоқ бўлмаган жойда стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 3

    Кутилганидек, дастлабки дақиқалардан португалияликлар нисбатан фаолроқ кўринмоқда.

  • 1
    swist

    Ўйин бошланди!

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ