Евро-2020. Венгрия - Португалия: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа чемпионати 1-туридан ўрин олган Венгрия - Португалия тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Португалия муваффақиятли старт олди.

  • 90+4'

    Сўнгги дақиқаларни меҳмонлар тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 90+2'

    ГОООООООООООЛ! Роналдудан дубль!

    Криш жамоасининг ажойиб комбинациясини чиройли гол билан якунлади.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    ГОООООООООООЛ! Роналдуууууууууууууууууууууууууу!

    Нуқта қаршисига келган Криштиану ўзидан ўнг томонга зарба йўллаб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 86'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Рафа Сильвани Орбан қўполлик эвазига тўхтатди. Бу - пенальти!

  • 84'

    ГООООООООООЛ! Португалия ҳисобни очди!

    Рафа Геррейрунинг зарбасидан кейин ҳимоячига теккан тўп дарвозадан жой олди.

  • 82'

    Ҳакамга жиддий эътироз билдирган Лоик Него огоҳлантирилди.

  • 81'

    Карвалью ва Жота ўз ўрнини Санчеш ҳамда Андре Сильвага бўшатиб берди.

  • 80'

    ВЕНГРИЯ ҳисобни очганди!!! Аммо ён ҳакам байроғини кўтариб турибди. Гол инобатга олинмади.

  • 79'

    Сўнгги дақиқалар меҳмонларнинг катта устунлиги остида давом этмоқда.

  • 77'

    ВАРга қулоқ солган Жунейт Чақир ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 76'

    Жарима майдони ичида тўп Венгрия футболчисининг қўлига тегди. Бироқ Чақир ҳозирча жим.

  • 73'

    Рафа ўйинга қўшилиши биланоқ фойда келтира бошлади.

  • 71'

    Бернарду ўз ўрнини Рафа Сильвага бўшатиб берди.

  • 69'

    Саллаининг зарбасига аниқлик етишмади. Вазият Патрисиунинг назорати остида эди.

  • 67'

    Бруну Фернандешнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 65'

    Андраш Шафер ўр ўрнини Лоик Негога бўшатиб берди. Лоик айни пайтда Венгрия сафидаги 6-ҳимоячи.

  • 64'

    Карвальюнинг узатмасидан кейин жарима майдони остонасида Бруну тўпни олдириб қўйди.

  • 62'

    Бугун Жота умуман ўзига ўхшамаяпти. Унинг ижросида ноаниқ ҳаракатлари сони ортиб кетмоқда.

  • 60'

    Семедунинг қанотдан оширган тўпини Гулачи иккинчи уринишда ушлаб олди.

  • 59'

    Сўнгги дақиқалар ичида майдон эгалари анча фаоллашиб қолди. Португалияга нима бўлмоқда?!

  • 57'

    Роланд Саллаининг чап оёқда берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 54'

    Тўпсиз қолган португаллар дарҳол босим уюштирмоқда. Рақиб хатога йўл қўйишга мажбур бўляпти.

  • 52'

    Венгрияликлар зич ҳимояланмоқда. Меҳмонлар катта қийинчиликка дуч келяпти.

  • 50'

    Адам Солоининг олис масофадан берган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 48'

    Тўп назорати ҳамон Сантуш шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 46'

    Пепенинг бош билан йўллаган зарбасини Гулачи қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Танаффус!

  • 44'

    Бўлим сўнгида Роналду қулай имкониятдан фойдалана олмади.

  • 42'

    Сильванинг жарима майдонига оширган тўпи ҳимоячилардан ўтмади.

  • 40'

    Диогу Жотанинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 39'

    Пепе бугун анча ишончли ҳаракат қиляпти. АПЛнинг энг яхши ҳимоячиси Диаш ҳайратда!

  • 38'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Рубен Диаш огоҳлантирилди.

  • 37'

    Адам Солоининг зарбасидан кейин Ратрисиу тўпга эга чиқди.

  • 35'

    Бернарду рақибига нисбатан қоида бузди. Венгрияда стандарт вазият.

  • 32'

    Ҳимояда ишончли ҳаракат қилаётган мезбонлар вақти-вақти билан олдинга ўтмоқда. Бу уринишлар яхши комбинациялар ташкил этилишига олиб келяпти.

  • 30'

    Ортда қолган дақиқалар меҳмонларнинг устунлиги остида кечди. Аммо хавфли вазиятдан дарак йўқ.

  • 27'

    Жарима майдони ичида Бернарду Сильва йиқилиб тушди. Чақир ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 25'

    Рақиб дарвозасига йўл топа олмаётган португаллар асабийлаша бошламоқда.

  • 23'

    Бурчакдан оширилган тўпни мезбонлар узоқлаштирди.

  • 22'

    "Пушкаш арена"га йиғилган 67 минг мухлис ҳар бир эпизодни хуштаклар билан кутиб олмоқда.

  • 21'

    Жамоадоши берган пасдан кейин Бруну тўпни тўхтата олмади. 

  • 19'

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Роналдунинг зарбасини Гулачи қайтарди. Устига устак, Криштиану ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

  • 18'

    Жотанинг узатмаси бироз ноаниқ кетди. Аммо Диогу Бруну Фернандешга эътироз билдирмоқда.

  • 16'

    Семеду ҳамда Фиола ўзаро тўқнашиб кетди. Венгриялик футболчига тиббий ёрдам керак.

  • 14'

    Майдон эгалари рақибнинг кетма-кет ҳужумларини бартараф этмоқда.

  • 13'

    Жарима майдони ичига кирган Геррейру тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 11'

    Тўп назорати Сантуш шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 9'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Жота дарвоза томон йўллади. Тўп анча юқоридан ўтиб кетди.

  • 7'

    Футболчилар бироз қўполроқ ҳаракат қиляпти.

  • 5'

    Венгрияликлар жарима майдонидан узоқ бўлмаган жойда стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 3'

    Кутилганидек, дастлабки дақиқалардан португалияликлар нисбатан фаолроқ кўринмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!