"Евро-2020"нинг қолдирилгани Италия терма жамоаси учун фойдалими?
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчинининг сўзларига кўра, “Евро-2020”нинг келгуси йилга қолдирилгани унинг жамоасига фойда келтиради.
“Ҳеч ким бундай вазиятга тайёр бўлолмасди. Кўп одамлар қурбон бўлди ва шу боис спорт иккинчи даражага тушиб қолди.
Бизнинг жамоамиз ёш ва шу боис биз янада кучая оламиз. “Евро-2020”да яхши имкониятга эга эдик. Аммо, ҳозирги пайтда биздан кучлироқ жамоалар бор. Масалан, Франция. Шундай экан, мусобақанинг қолдирилгани бизнинг фойдамизга хизмат қилади. Бизда терма жамоага кира оладиган кўплаб ёш футболчилар бор”, - дейди Манчини.
Фикрлар