"Евро-2024". Биринчи тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди

Chery Tigo 7 PRO

Евро чемпионатининг биринчи тур баҳслари якунланди. Бир қатор кутилган ва кутилмаган натижаларга бой ўтган турдан кейин барча гуруҳларда вазият қандай тус олди?

"A" гуруҳи

Очилиш ўйинида Германия Шотландияни аяб ўтирмади. Вирц Мусиала, Хаверц каби ёшлар турнирнинг илк голларини уриб  берди. Шундай бўлсада шотландлар жавоб қайтара олди, лекин ҳисоб 5:1 кўринишида якунланди. Швецария эса Венгрия устидан зафар қучди. Дастлаб, иккита гол урган швецарияликлар дарвозасини Варга 66-дақиқада ишғол қилди. Сўнгги дақиқаларда захирадан майдонга тушган Эмболо ўйинга нуқтани қўйди. 

"B" гуруҳи

"Ўлим" гуруҳи, дея ном олган гуруҳда Испания йирик ҳисобда Хорватияни таслим қилишга муваффақ бўлди. Ўйинда битта асисст қилган Ямал Еврода ҳам ўзини кўрсатишни бошлади. Шунингдек, Руис ҳам жамоанинг муҳим футболчиларидан бири эканлигини билдириб қўйди. Хорватлар эса 2 та голли вазиятдан умуман фойдалана олмади. Қўшимчасига Петкович пенальтини голга айлантира олгани йўқ. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Италия Албанияни қабул қилиб, бироз қийинчилик билан ғалаба қозонди. Энг қизиғи учрашувдаги барча голлар 15 дақиқа ичида урилди.

"C" гуруҳи

Бу гуруҳдаги ўйинларда кам голлар урилди. Англия Беллингемнинг ягона голи эвазига зафар қучган бўлса, Словения Дания билан дуранг ўйнади. Эриксен ҳисобни очганди, 77-дақиқада Жанза жавоб қайтара олди. 

"D" гуруҳи

Нидерландия ҳам чемпионатни ғалаба билан бошлади. Куман шогирдлари Польшани Вегхорстнинг сўнгги дақиқаларда урган голи орқали таслим қилиб, 3 очкони қўлга киритди. Франция бўлса хотиржамлик ила Австрия устидан ғалаба қозонди. Учрашувнинг биринчи тайм сўнггида Вёбер ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

 "E" гуруҳи

Германиядаги сенсациялар айнан шу гуруҳда бўлди. Дастлаб, Руминия Украина дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди. Станчу, Маринлар бизга шедевларни тақдим қилишган бўлса, Драгуш фарқни 3 тага етказиб қўйди. Орадан бир соат ўтиб, бошланган беллашувда Бельгия "қоқилди". Словакия Тедеско шогирдларини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. 

 

"F" гуруҳи

Бу ҳозирча ажойиб эмоцияларни улашган гуруҳ сифатида эсда қолди. Туркия дебютант - Грузияга қарши майдонга тушиб, 3 очко билан кейинги турга йўл олмоқда. Туркларнинг иккита голи жуда чиройли чиқди. Айниқса, Гюлер жамоасини фантастик гол билан олдинга олиб чиққани катта воқеликдир. Португалия бироз қийналди. Чехия ҳимоявий футбол намойиш қилиб, бир очкони қўлга киритишга ҳаракат қилди, лекин қўшиб берилган дақиқаларда Консейсао жамоасини қутқариб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!