"Евро-2024" кашфиётларидан бири "Бенфика"га ўтди
"Бенфика" "Евро-2024" турнирининг кашфиётларидан бири Керем Актуркўғлини "Галатасарой"дан 12 миллион евро евазига сотиб олганини эълон қилди. Шартномада яна бонуслар ҳам берилиши кўзда тутилган.
25 ёшли вингернинг ўзи Португалия клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. "A Bola" нашрининг хабарига кўра, футболчи кейинчалик сотилганда турк клуби 10% улуш олади. Актуркўғлининг маоши йилига 2 миллион евро атрофида бўлади. Белгиланган товон пули миқдори эса, 60 миллион еврони ташкил қилади.
Аввалроқ Туркия терма жамоаси футболчиси "Спартак"га ўтишдан бош тортгани ҳақида хабар берилганди.
Фикрлар