"Евро-2024": Ўзининг сўнгги турнирини ўтказаётган юлдузлар

14 июндан тўрт йилликнинг энг муҳим спорт турнирларидан бири "Евро-2024" старт олди. Мазкур мусобақа бир қанча юлдуз футболчилар учун охиргиси бўлиши мумкин. Бу бир тарафдан кўнгилни хира қилса, бошқа тарафдан турнирнинг муҳимлик даражасини ошириб юборади. Сабаби, ҳар бир футболчи ўзининг сўнгги мусобақасида совринни ютишни хоҳлайди. 

Биз эса эътиборингизга ушбу турнир фаолиятидаги сўнггиси бўлиши мумкин бўлган машҳур футболчиларни ҳавола этамиз.

Тони Кроос

Ушбу рўйхатни Германия терма жамоасига айнан мазкур турнир учун қайтарилган Тони Кроос билан бошлаймиз. Тони "Реал" Мадрид билан Чемпионлар лигасида зафар қучди ва терма жамоаси билан ҳам навбатдаги титулга ҳаракат қилиб кўради. 

Germany v Scotland: Group A - UEFA EURO 2024

Аммо ушбу мусобақа Кроос учун сўнгги турнир бўлади, сабаби у аввалроқ, мусобақадан кейин фаолиятини якунлашини эълон қилганди. Қандай натижа қайд этилмасин, Германия футболи тархидаги энг яхши ўйинчилардан бири бўлиб қолади. 

Роберт Левандовски

Польша терма жамоасининг "тумори" айни дамда 35 ёшда ва ушбу турнир мантиқан олиб қаралган Левандовски учун сўнггиси. Шундай экан, у ҳам ўз ватани шарафини муносиб ҳимоя қилишга киришади.

International Friendly Match: Poland v Turkey

Клублардаги фаолиятида эришмаган соврини деярли қолмаган Роберт терма жамоадаги фаолиятига бир дона бўлса ҳам титул қўшиб қўймоқчи. Албатта, бу иш осон кечмайди, аммо Польшанинг айни пайтдаги таркиби анча-мунча рақиблардан кучлироқ. 

 

Мануэль Нойер

Нойер шубҳасиз, ўз даврининг энг яхши дарвозабонларидан бири. Соврин қўлга қиритиш борасида унча-мунча посбонларга ўрнак бўла оладиган футболчи. 

Germany v Scotland: Group A - UEFA EURO 2024

Аммо Нойернинг бу мавсумдаги натижаларига ҳавас қилиб бўлмайди. "Бавария" билан Бундеслигада 3-ўрин ва Чемпионлар лигасида ярим финалда мағлубиятга учради. 

Навбатдаги Евро мусобақаси 2028 йилда ўтказилади ва унда Мануэль 42 ёшда бўлади. Шу фактга асосланиб айтадиган бўлсак, "Евро-2024" турнири у учун фаолиятидаги сўнггиси.

Лука Модрич

Барча даврларнинг энг буюк ярим ҳимоячиларидан бири мақомига аллақачон муносиб бўлишга улгурган Модрич футболни оёқлари билан эмас, балки мияси билан ўйнайди.

Portugal v Croatia - International Friendly

У ҳали-ҳамон ўзининг одатий даражасини йўқотганича йўқ. Аммо вақт унга аста-секин бўлса ҳам таъсириини кўрсатмоқда. Лука айни вақтда 38 ёшда ва мазкур мусобақа у учун сўнггиси бўлади.  

Модрич терма жамоаси билан қандай натижа қайд этишига қарамасдан, дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири бўлиб қолаверади. 

Криштиану Роналду

Роналду ҳозирда 39 ёшда ва Саудия чемпионатида фаолият олиб бормоқда. У шу ёшида ҳам ўз тенгги футболчилардан кўра анча барқарор ўйин кўрсатяпти. 

 

Portugal v Republic of Ireland - International Friendly

Қанчалик оғир бўлмасин, Роналду учун "Евро-2024" мусобақаси фаолиятидаги сўнггиси бўлади. Шу нуқтаи назардан, Португалия терма жамоаси фаворитлар қаторида тилга олинмоқда. Албатта, таркиб ҳам бу мақомга яраша эканлигини исботлайди. 

Криштиану терма жамоадаги иккинчи соврини учун жиддий курашга киришади. 

Юқорида санаб ўтилганларидан ташқари яна бир қанча дунё футболида ўз обрў-эътиборига эга бўлган ўйинчилар бор. Мисол учун: Оливье Жиру, Нголо Канте, Пепе, Томас Мюллер кабилар...

 

                                                                                                               Тайёрлади: Акмал Эшбоев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!