"Евро-2024" саралаш. Франция кутилмаганда очко йўқотди, Нидерландия 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди

"Евро-2024" саралашининг сўнгги тури ҳам ўз ниҳоясига етди. Унда Франция Греция билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Нидерландия Гибралтар устидан 0:6 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Греция - Франция учрашувида ҳисобни Муани очди. Мезбонлар эса иккита гол билан жавоб қайтарди. 74-дақиқада эса Фофана имкониятларни тенглаштириб қўйди. 

Шу тариқа, французлар гуруҳда 22 очко билан 1-ўринда қолди.  

Гибралтар - Нидерландия баҳсида Стенгс хет-трик қилган бўлса, Виффер, Копмейнерс ва Гакполар биттадан гол урди. 

Ушбу ғалаба орқали Нидерландия 18 очко билан иккинчи ўринда қолди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!