
"Евро-2024" саралаш. Италия ва Англия ишончли тарзда ғалаба қозонди
"Евро-2024" саралашидан ўрин олган айрим учрашувлар ўз ниҳоясига етди. Унда Англия Мальтани 2:0 ҳисобида мағлуб қилган бўлса, Италия Шомолий Македония устидан зафар қучди.
Англия - Мальта ўйинида дастлаб 8-дақиқада Пепе ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва ҳисоб очилди. 75-дақиқада эса Кейн орадаги фарқни иккитага оширди.
Шу тариқа, Англия "C" гуруҳидан ўрин олган Англия очколари сонини 19 тага етказиб олди.
Италия - Шимолий Македония учрашувининг биринчи таймида италияликлар 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда Атанасовнинг дублига эса Распадори ва Эл Шаарави гол билан жавоб қайтариб, ҳисобни йириклаштирди.
Ушбу ғалабадан кейин Италия гуруҳда иккинчи ўринга чиқиб олди.
Фикрлар