"Евро-2024" саралаши. Швеция Озарбайжонга мағлуб бўлди, Австрия ишончли ҳисобда зафар қучди

"Евро-2024" саралашидан ўрин олган учрашувлар давом этади. "F" гуруҳидаги жамоалар ўртасидаги баҳслар ўз ниҳоясига етди. Унда Озарбайжон Швецияни 3:0 ҳисобида мағлуб қилган бўлса, Австрия 2:0 ҳисоби билан Эстонияни таслим қилди. 

Озарбайжон - Швеция учрашувида Маҳмудов 3-дақиқада ҳисобни очди, орадан кўп ўтмай Дадашев фарқни иккитага ошириб қўйди, 89-дақиқада эса Маҳмудов яна бир ўз номига битта гол ёздириб қўйди. 

Мазкур ўйиндан кейин Швеция гуруҳда 3, Озарбайжон эса 4-поғонада қолди. 

Эстония - Австрия баҳсининг 26-дақиқасида Лаймер жамоасини олдинга олиб чиқди, биринчи тайм сўнггида Ленхарт ҳам мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. 

Ушбу ғалаба орқали Австрия гуруҳ пешқадамига айланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!