"Евро 2024"ни "ёндирган" йигит Россия клубига ўтишни истамади

Туркиянинг "Галатасарой" клуби вингери Керем Актуркўғлу Москванинг "Спартак" жамоасига ўтишдан бош тортди, деб хабар бермоқда Туркиянинг "Фанатик" нашри.

Манбага кўра, "Галатасарой" футболчини "Спартак"га сотиш вариантига ижобий қараган. Бироқ, Актуркўғлининг ўзи Россия клуби сафига ўтишни истамаган. Айни вақтда футболчи Европадан таклифлар кутишда давом этмоқда. Агар Керем ўзи учун Европадан муносиб таклифлар бўлмаса, "Галатасарой"да қолишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ, оммавий ахборот воситаларида Актуркўғли "Спартак"дан 3-4 миллион евро маош талаб қилгани, Россия клуби эса унга атиги 2-2,5 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди. Хозирги кунда туркиялик футболчининг трансфер суммаси 12 миллион еврога баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, Актуркўғлининг "Галатасарой" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар тузилган. У ўтган мавсумда барча мусобақалар ҳисобидан умумий 54 та ўйинда қатнашиб, 15 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!