Еврокубоклардаги иштирок Де Брюйненинг қарорига таъсир кўрсатмайди

Спорт арбитраж суди "Манчестер Сити"нинг Европа Чемпионлар лигасидаги иштирокини икки мавсумга чеклаш бўйича қабул қилинган қарорни кучда қолдирса ҳам, бельгиялик ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйне "шаҳарликлар" таркибини тарк этмайди.

Арбитраж судининг якуний қарори душанба куни эълон қилинади. Олдинроқ, ФИФА молиявий фейр-плэй қоидаларини бузганлиги учун "Манчестер Сити"ни икки мавсумга Еврокубоклардан четлатган эди. Бундан ташқари, ташкилот клубга 30 миллион евро миқдорида жарима жазоси қўллаган.

Шунингдек, CAS "Сити"нинг апелляциясини қаноатлантириши ҳақида ҳам хабарлар тарқалмоқда.

Жорий мавсумда Де Брюйне "Сити" либосида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!