Европа чемпионати кашфиёти "Ливерпуль" сафига ўтишга яқин
Грузия миллий терма жамоаси ва "Валенсия" клуби дарвозабони Георгий Мамардашвили бугун "Ливерпул» учун тиббий кўрикдан ўтади. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ливерпул" "Валенсия" билан грузиялик дарвозабон трансфери борасида келишиб олгани маълум бўлган эди. Қайд этилишича, мерсисайдликлар грузиялик дарвозабон учун 35 миллион евро тўлайди.
Келишувга мувофиқ, Мамардашвили жорий мавсумни ижара асосида айнан "Валенсия" сафида ўтказади. Келаси йил ёзда эса, "Ливерпул"га қайтади.
Эслатиб ўтамиз, посбон ўтган мавсумда умумий 37 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол қўйиб юборган. Яна 13 та баҳсда эса, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. "Transfermarkt" порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг ҳозирги кундаги бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар