Европа чемпионатлари тарихидаги энг қария футболчилар (топ-5)
Яқинлашиб келаётган "Евро-2024" Европа чемпионатида ўйнаган энг кекса иштирокчилари рўйхатига ўзгартириш киритиши мумкин. Буни катта эҳтимол билан Криштиану Роналду амалга оширади – у кучли бешликка киришни мақсад қилган. Айни дамдаги топ-5 лик қуйидагича:
5 . Питер Шилтон (Англия; 38 ёш, 271 кун)
Афсонавий дарвозабон Англия терма жамоаси таркибида икки бор Европа чемпионатида иштирок этган. Афсуски, у 1988 энг қария иштирокчилардан бирига айланган турнирида терма жамоа билан гуруҳ босқичида очко тўплай олмай мусобақани тарк этган.
4. Мартен Стекеленбург (Нидерландия; 38 ёш, 279 кун)
Бу дарвозабон “Евро-2020" да Франк де Бур бошчилигидаги Нидерландия терма жамоасига қўшилмагунча, беш йил давомида терма учун ўйнамади. Жамоа Яспер Силлессенга ишона олмагани учун дастлаб тажрибали захира сифатида кўрилган Стекеленбург асосий дарвозабонга айланди.
3. Мортен Ольсен (Дания; 38 ёш, 308 кун)
У Дания тарихидаги энг буюк футболчилардан бири. Ольсен 1988 йилги турнирда иштирок этганида Европа чемпионатлари тарихидаги энг кекса футболчига айланган. Шундан сўнг у халқаро майдонлардаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Аммо бу Мортен учун якун бўлмади. 10 ой ўтиб уни терма жамоада яна ўйнашга кўндиришди.
2. Лотар Маттеус (Германия; 39 ёш, 92 кун)
Маттеуснинг халқаро майдонлардаги юлдузли фаолияти “Евро-1980” да бошланган ва шу турнирда чемпионликни ҳам қўлга киритган. Утерма жамоа сафида 150 та ўйинда майдонга тушган. У иштирок этган сўнгги Еропа чемпионати “Евро-2000" бўлган.
1. Габор Кирали (Венгрия; 40 ёш, 86 кун)
Венгриялик посбон Европа чемпионатларида ўйнаган 40 ёшдан ошган ягона футболчи. "Кристал Пэлас"нинг собиқ дарвозабони Венгрия терма жамоасининг “Евро-2016”даги асосий посбони бўлган ва 4 ўйинда майдонга тушган. У кулранг спорт иштонларида майдонда ҳаракат қилгани билан яхши ёдимизда қолган.
Фикрлар