Европа чемпионатларида энг яхши натижа қайд этган дарвозабонлар эълон қилинди
Европа TOP 5 чемпионатларида дарвозани дахлсизлигини сақлаш фоизи бўйича энг яхши дарвозабонлар аниқланди. Ушбу статистика OPTA аналитик портали томонидан тақдим этилди.
Манбага кўра, 2025/2026 йилги мавсум давомида энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар ушбу рўйхатга киритилган. Рўйхат билан танишинг:
1. Матвей Сафонов (ПСЖ) - 53%.
2. Люка Шевьале (ПСЖ) - 53%.
3. Жан Бутез ("Комо") - 51%.
4. Давид Райя ("Арсенал") - 51%.
5. Жоан Гарсия ("Барселона") - 50%.
Эслатиб ўтамиз, Матвей Сафонов ҳисобида Франция чемпионатидаги 15 та учрашувдан 8 таси "қуруқ" бўлган.
Абдувалиев Азизбек

Фикрлар