Европа чемпионлар лигасининг тўпурарлари (Топ-6)
Ads
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Европа чемпионлар лигасининг бешинчи турида "Спортинг" дарвозасига урган голи туфайли мусобақа тўпурарлари орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди.
 
Мадрид клубига 2:1 ҳисобида ғалаба келтирган аниқ зарба Бензема учун бу турнирдаги 48-гол бўлди ва француз ҳужумчиси бу кўрсаткич бўйича Андрей Шевченко ва Златан Иброҳимовичга етиб олди.
 
Чемпионлар лигасининг энг зўр тўпурарлари рўйхати қуйидагича:
 
1. Криштиану Роналду - 95 та гол.
 
2. Лионель Месси - 90 та гол.
 
3. Рауль - 71 та гол.
 
4. Рууд ван Нистелрой - 56 та гол.
 
5. Тьерри Анри - 50 та гол.
 
6. Карим Бензема - 48 та гол.
 
Ушбу рўйхатдан фақатгина Роналду, Месси ва Бензема Европа чемпионлар лигасидаги иштирокини давом эттирмоқда ва голлари сонини ошириш имконига эга.