Европа грандлари талашаётган юлдузни араблар олиб кетяпти
“Челси”нинг португалиялик юлдузи Педру Нетуни Европанинг бир неча гранд клублари ўз таркибида кўришни истамоқда. Бироқ маҳоратли ярим ҳимоячи Саудия Арабистонига йўл оладиган бўляпти.
Саудия Арабистонининг энг бадавлат клубларидан “Ал-Ҳилол” раҳбарияти “Челси” қанот ҳужумчиси Педру Нету билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди.
Лондон клуби эса, 26 ёшли вингерни 60 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Бу ҳақда журналист Саша Тавольери Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, “Ал-Ҳилол” мутсаддилари таркибини жиддий тарзда янгилаётган “Челси” билан келишувга эриша олишига ишонмоқда. Томонлар ўртасидаги музокаралар давом этяпти.
Нету 2024 йилнинг ёзидан бери “Челси” сафида тўп тепмоқда. Ўтган мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 52 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.

Fikrlar