Европа грандлари "янги Марко Верратти" учун кураш бошлашди

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Эдуард Мишу Европа грандларининг эътиборига тушди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, 17 ёшли франциялик футболчи учун "Барселона", "Манчестер Сити", "Ювентус" ҳамда "Валенсия" клублари жиддий кураш бошлашган. Мутахассислар Мишуни "янги Марко Верратти", деб таърифлашмоқда.

Эдуард Мишу ҳозирча ПСЖнинг асосий жамоасида майдонга тушишга улгурмаган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!