Европа лигаси. “Астана” “Вильяреал”ни “қийнади”

Ҳозиргина Европа лигаси 5-туридан ўрин олган илк баҳс ўз ниҳоясига етди. Унда Қозоғистоннинг “Астана” жамоаси ўз майдонида “Вильяреал”ни қабул қилди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда мезбонлар номдор рақибларини яхшигина “қийнадилар”. Бироқ якунда тажриба ўз сўзини айтиб, испан клуби 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Европа лигаси. 5-тур.

“Астана” (Қозоғистон) – “Вильяреал” (Испания) 2:3 (1:1, 1:2)

Голлар: 1:0 – 22 Кабананга, 1:1 – 39 Раба, 1:2 – 65 Бакамбу, 1:3 – 83 Бакамбу, 2:3 – 88 Твумаси.

Астана – Эрич, Аничич, Постников, Логвиненко (Деспотович, 82), Бейсебеков (Граховац, 68), Мужиков (Томасов, 71), Маевский, Шитов, Шомко, Кабананга, Твумаси.

Вильярреал – Барбоса, Бонера, Марин, Рукавина, Руис, Форнальс (Бакамбу, 60), Родри Эрнандес, Тригерос, Раба (Герра, 77), Сансоне, Бакка (Сориано, 67).

Огоҳлантиришлар: Шомко (43), Марин (63), Маевский (70), Сансоне (76), Граховац (90), Кабананга (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!