Европа Лигаси. Финалчилар номи маълум!

Европа Лигаси ярим финал босқичи жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Лондонда "Арсенал" "Вильярреал"ни қабул қилди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўйин давомида устунлик қилган "канонирлар"га бироз омад етишмади. Пьер-Эмерик Обамеянгнинг иккита зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

Шу тариқа, биринчи ўйиндаги 2:1 ҳисобидаги ғалаба эвазига "Вильярреал" финалга йўлланма олди. Энди "сариқ сувости кемаси" ҳал қилувчи беллашувда МЮга қарши майдонга тушади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар