Европа лигаси учун курашда мутахассислар Ўруновнинг ўйинини кузатади
Бугун Россия Премьер-лигасининг 29-турида “Уфа” ўз майдонида “Динамо”ни қабул қилади. Бу учрашув турнинг марказий ўйинларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Гарчи УЕФА ўз мусобақалари учун Россияга бешта ўрин ажратган бўлса-да, агар “Зенит” мамлакат кубогида ғолиб чиқса, премьер-лигада 6-ўринни эгаллаган клуб Европа лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади.
Остон Ўрунов жамоасидан чемпионатда кучли олтиликдан ўрин олиш учун бугун ўз мухлислари кўз ўнгида “Динамо”ни мағлуб этиш талаб қилинади. Агар очко йўқотиладиган бўлса, айнан “динамо”чилар Европага йўл олиш учун энг қулай имкониятга эга бўлади.
Шунингдек, бугунги кунда “Уфа”нинг энг кучли футболчисига айланиб бораётган ўзбекистонлик Остон Ўруновнинг ўйинини қатор клублар экспертлари кузатади. Чунки РПЛнинг “Зенит”, “Локомотив”, “Краснодар” ва “Спартак” каби кучли жамоалари Остонни ёзги трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.
Фикрлар