Европа лигасининг ўтган мавсумида ким қанча даромад кўрди?
Ads

УЕФА ўтган мавсум Европа лигасида иштирок этган клубларнинг мусобақа давомида топган даромадларини эълон қилди.

Бу борадаги энг юқори кўрсатгич финалда “Аякс”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кубокни қўлга киритган “Манчестер Юнайтед”га тегишли. Манкуанликлар жами 44,5 млн евро даромад кўришган. Бу борада кучли учликни «Шальке» (€ 17,7 млн) ҳамда «Аякс» (€ 16,2 млн) клублари эгаллашди.

Маълумот учун, Европа лигаси гуруҳ босқичида иштирок этадиган ҳар бир жамоага 2,6 млн евродан маблағ берилади. Шунингдек, мусобақада қатнашувчи жамоалар ғалаба учун қўшимча 360 минг, дуранг учун эса 120 минг евро мукофот пули олишлари мумкин.