Европа суперклубидан Родриго учун 85 миллион евролик таклиф тушди
Январь трансфер ойнаси қизғин бўлиши кутиляпти. Ҳозирдан Родриго ҳамманинг диққат марказида. “Реал”нинг бразилиялик легионери ҳал қилувчи паллани бошдан кечирмоқда ва унинг келажаги бир неча ҳафта ичида тубдан ўзгариши мумкин.
Ҳужумчининг “Реал”даги ҳолати ҳавас қилгулик эмас. Килиан Мбаппенинг Мадридга келиши Родригони иккинчи планга ўтишига сабаб бўлди.
“Тоттенхэм” қишки трансфер ойнасига йўналиш бериши мумкин бўлган келишув устида ишламоқда. Англия клуби раҳбарияти Родриго уларнинг ҳужум лойиҳасига тўлиқ мос келади, деб ҳисоблайди.
Қолаверса, “Тоттенхэм” чап қанот ҳужум чизиғини кучайтиришга муҳтож ва бу позицияга айнан Родригони мўлжаллаяпти. Лондон клуби бу реажасини 85 миллион евро эвазига амалга оширмоқчи. Ўйинчининг ўзига қатъий тўловлардан ташқари турли рағбанлантириш бонуслари ҳам тақдим этилади.



Фикрлар