Европа суперлигаси келаси ҳафта қайта кўриб чиқилади
"Реал", "Барселона" ва "Ювентус" клуби вакиллари келаси ҳафта суперлига ғояси борасида учрашув ўтказади. Улар мусобақанинг янги лойиҳасини муҳокама қилиши кутилмоқда.
"The Telegraph" нашрига кўра, юқоридаги 3 клуб баъзи жамоаларни доимий аъзоликдан озод қилмоқчи. Унинг ўрнига, турнирда миллий лигалар орқали анъанавий саралаш ўтказиш таклифи берилади.
Шу муносабат билан "Ювентус" президенти Андреа Аньелли келаси пайшанба куни махсус саммитда нутқ сўзламоқчи. Ушбу саммитда "Барселона" ва "Реал" раҳбарлари ҳам иштирок этиши деярли аниқ.
Фикрлар