Европада “Арсенал”ни енгадиган жамоа топилмади

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финали жавоб ўйинида “Спортинг” билан дуранг (0:0) ўйнади ва турнир ярим финалига чиқди, чунки биринчи учрашувда “канонирлар” лиссабонликлар майдонидан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган эди.

Шу тариқа, Микель Артета шогирдлари Чемпионлар лигасининг жорий мавсумидаги 12 та учрашувда бирорта ҳам мағлубиятга учрамади.

Гуруҳ босқичида лондонликлар “Атлетик Бильбао” (2:0), “Олимпиакос” (2:0), “Атлетико Мадрид” (4:0), “Славия” (3:0), “Бавария” (3:1), “Брюгге” (3:0), “Интер” (3:1) ва “Қайрат” (3:2) устидан зафар қучганди.

1/8 финалда икки учрашув натижасига кўра, “Байер” (1:1, 2:0) футболчиларини мусобақадан чиқариб юборди. Энди “Спортинг” вакиллари АПЛ пешқадами устунлигини тан олишига тўғри келди.

Ярим финалда “Арсенал” яна Мадриднинг “Атлетико” жамоаси билан учрашади.

Жорий мусобақа финали Венгриянинг Будапешт шаҳридаги “Пушкаш Арена” стадионида бўлиб ўтади.Ҳал қилувчи ўйин  2026 йил 30 май кунига белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!