Европада футбол мухлисларсиз давом эттирилиши мумкин. УЕФА президенти бунга шаъма қилди
УЕФА президенти Александр Чеферин коронавирус пандемияси пайтида футболни тўхтатиб қўймаслик учун ўйинларни мухлисларсиз ўтказиш таклифини айтди.
“Дунёда, айниқса Европада ушбу даҳшатли вазиятнинг барҳам топишини кутамиз. Мухлисларсиз футбол бу футбол эмас. Мухлисларсиз ўйнагандан, мухлислар қаршисида ўйнаган яхшироқ, албатта.
Лекин, умуман ўйнамагандан кўра, учрашувларни телевизор орқали трансляция қилиб, мухлисларсиз ўйнаган маъқул”, - дейди Чеферин.
Айни дамда Европада Беларусь чемпионатидан бошқа барча чемпионатлар тўхтатилган.
Фикрлар