Европада ўйнаётган легионеримиз терма жамоага чақирилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда.

Маълум бўлишича, Шаҳбоз Умаров миллий терма жамоа йиғинига келиб қўшилади. Бу ҳақда БАТЭ матбуот хизмати хабар берди.

"Шаҳбоз Умаров Ўзбекистон терма жамоасига чақирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда йиғинида Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубогига тайёргарлик кўрмоқда. Турнирнинг финал босқичи 2023 йилда Хитойда бўлиб ўтади.

БАТЭ ярим ҳимоячиси Шаҳбоз Умаров бугун ўз жамоасига келиб қўшилди. 1 февраль куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Янги Зеландия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади",-дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!