Европадаги лигада биз билган ва билмаган легионерларимиз...

Кейинги йилларда Беларусь чемпионатига қадам босган аксарият легионеримизнинг кейинги фаолиятида ижобий ўзгаришлар кўп бўлаётгани боис, ўзбекистонлик мухлислар ушбу мамлакат чемпионатига алоҳида қизиқиш билан қарай бошлади.

Айниқса, кейинги пайтда  беларуслик мутахассислар ҳам ўзбек футболи мактаби тарбияланувчиларига алоҳида эътибор билан қараб, бу мамлакат олий лигасидаги футболчиларимиз сони ортиб бормоқда. Ва кетма-кет учинчи мавсумдирки, чемпионатнинг асосий қаҳрамонларидан бири ўзбекистонлик чарм тўп устаси бўляпти.

Хусусан, икки йил аввалги мавсумда Жасур Яхшибоев, ўтган чемпионатда Шаҳбоз Умаров ва бу гал эса Бобур Абдухолиқов ўз ўйинлари билан мухлису мутахассислар эътибори ва эътирофини қозонгани аҳамиятли.

Эътиборингизга ушбу Беларусь футболида ўйнаётган ва ўйнаган ҳамюртларимиз ҳақида маълумот берамиз. Улар орасида бизга таниш бўлмаган чарм тўп усталари ҳам кўп...

Янги авлод вакиллари:

Бобур Абдихолиқов (“Энергетик-БГУ”, 2021 йилдан)

Ўтган йили ёзда минсклик “талабалар” сафига қўшилиб, ярим мавсумни мослашишга сарфлаган ҳужумчимиз энди нималарга қодирлигини кўрсата бошлади. Қашқадарё футболида суяги қотган ҳамюртимиз дастлабки тўртта учрашувда бешта гол ва бир жуфт ассист муаллифи бўлди. Бобур жорий мавсумнинг асосий қаҳрамонларидан бўлиши кутилмоқда.

20220413172045

Шоҳруҳбек Абдураҳмонов (“Энергетик-БГУ”, 2022 йилдан)

Самарқанднинг “Динамо” жамоасидан келган 23 ёшли ярим ҳимоячи бу мавсумдан эътиборан “Энергетик-БГУ”нинг ҳар бир учрашувида кўриниш бермоқда. У битта голга ассистентлик ҳам қилишга улгурди.

Аббосбек Жумақулов ( “Энергетик-БГУ”, 2022 йилдан)

Жасур Яхшибоевнинг қисқа фурсатда машҳур ўйинчига айлана олганини унутмаган минскликлар “Бунёдкор”дан янги истеъдод эгасини ижарага олиб ўйнатмоқда.

Абдуқодир Ҳусанов (“Энергетик-БГУ”, 2022 йилдан)

2004 йилда туғилган ҳимоячи ҳам “Бунёдкор”дан ижарага олинди. Эндигина 18 ёшни қарши олган футболчи Беларусь олий лигасида йўқолиб қолгани йўқ. У ҳам ҳар бир учрашувда майдонда жавлон уряпти.

Шаҳбоз Умаров ( “Энергетик-БГУ” 2020 йил;  БАТЭ 2021 йилдан)

Шаҳбоз Беларусдаги илк мавсумида Жасур Яхшибоевнинг соясида қолиб кетди. Бироқ кейин мавсум мамлакатнинг энг қудратли жамоаларидан ҳисобланган БАТЭга ўтганидан кейин борисовликларнинг ишонган ўйинчисига айланиб қолди.

2022 йилги мавсум олдидан унинг янги бош мураббий Александр Михайлов билан муносабати бузилди. Жорий чемпионатнинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлиши кутилган ўзбек легионерини аламзада мураббий умуман ўйинга туширмаяпти.

img_2479-820x420

Жасур Яхшибоев (“Энергетик-БГУ” ва “Шахтёр-Солигорск” 2020 йил)

Айнан Жасур Яхшибоевнинг икки йил муқаддам “Энергетик-БГУ”даги ўйини ўзбек футболчиларига Беларусь олий лигаси йўлини очиб берди. Биринчи ярим йилни пойтахтда ўтказган легионер чемпионатининг иккинчи ярмида Солигорск жамоасига кўчиб ўтди. Натижада Яхшибоев “Шахтёр”нинг чемпион бўлишига ҳисса қўшди, тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни эгаллади ва чемпионатнинг энг фойдали ўйинчиси бўлди.

 Кейинчалик Жасур Польшанинг “Легия”сида ушбу мамлакат чемпиони бўлди. Ўтган ёз ижара асосида Молдованинг “Шериф” жамоасига кўчиб ўтиб, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “Реал” дарвозасини ишғол қилганидан ҳаммамизнинг хабаримиз бор.

Шунингдек, ўтган мавсумларда “Энергетик-БГУ”да Дониёр Абдуманнопов,  Ҳумоюнмирзо Эминов,  Шаҳзод Убайдуллаев каби ўйинчилар ўйнади. Шаҳзод ҳали ҳам “Шахтёр” футболчи ҳисобланади. Солигорскликлар уни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига ижарага берган ва ислатган пайт яна ортга қайтариши мумкин.

7409d973d05e32cb3732c2c69fd0c6e1

Эски авлод вакиллари:

Яннис Мандзукас (“МТЗ-РИПО” 2004 йил)

2004 йили чемпионат етакчилигини кўзлаган пойтахтнинг “МТЗ-РИПО” жамоасига Ўзбекистондан уч футболчи келди. Улар орасида энг ёши бўлган Яннис бир неча ойдан кейин юртига қайтиб кетди. Унинг энг зўр даври 2007 йилга тўғри келиб, Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф олди ва тўртта ўйинда битта гол урди.

Виталий Почуев (“МТЗ-РИПО” 2004 йил)

Тажрибали ҳимоячи ҳисобланган Виталий Почуев Беларусда узоқ қолмади. Бир неча ойдан кейин Яннис сингари юртига қайтиб кетди.

Алишер Пўлатов (“МТЗ-РИПО” 2004 йил)

Трионинг учинчи вакили Алишер Пўлатовга ҳам Беларусь чемпионати маъқул келмади. Қисқа вақт тўп тепган ҳужумчи ёш бўлишига қарамай, 2005 йилда футболчилик фаолиятини якунлашни маъқул кўрди.

Андрей Акопянц (“Дарида” 2007 йил)

2007 йилда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Андрей Акопянц олий  лигада “Дарида” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Андрей фаолияти давомида “Пахтакор”дан ташқари Латвиянинг “Даугава” ва Россиянинг “Ростов” клубиларида  ўйнаган. Акопянц Белорусь чемпионатида 13 та учрашувда бир жуфт тўп киритган.

Жаъфар Ирисметов (“Славия” 2001 йил)

Ҳозир “Пахтакор” спорт директори бўлиб ишлаётган яқин ўтмишнинг энг зўр тўпурарини тақдир Беларусь томонларга ҳам етаклаган. Москванинг “Спартак” жамоасидан “Славия”га жўнатилган ҳужумчи саккизта учрашувда учта тўп киритган ва кейин “Анжи” таклифини қабул қилиб, Россия чемпионатига қайтиб кетган. Ирисметов Греция, Украина,  Қозоғистон ва Хитой жамоаларида ҳам тўп тепди.

1478528981706114087

Олег Беляков (“Шахтер-Солигорск” 2004 йил)

Ўз даврида Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвоўабони бўлган Олек Беляков “Шахтёр”га бир “қўниб” ўтди. Солигорскликлар сафидаги тўртта ўйиндан кейин Озарбайжоннинг “Турон” клубига йўл олди.

Шунингдек, Беларусь чемпионатида Ўзбекистон вакилларидан Игорь Волков (“Днепр-Трансмаш”  2004 йил), Олег Нестеров (“Ведрич” 1992; “Шахтёр-Солигорск”, 1992-1995 йиллар), Игорь Нестеров (“Шахтёр-Солигорск” 1995 йил), Сергей Казак (“Бобруйск”, 1993-1995 йиллар), Станислав Носков (“Ведрич” 1992 йил) каби футболчилар ҳам фаолият юритган.

“Рома”: Шомуродов ўрнини 38 та ўйинда 38 та гол урган ҳужумчи босади!

Моуриньони энди тушуниб етдим!

Шомуродовни кутяпмиз!

“Рома”: Бу футболчи энди ўйнамайди! Моуриньо ким ҳақида гапирди?

“Рома” ҳужумчиси бўйича кутилмаган вазият юзага келди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!