Европадан яна бир терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

ЖЧ-2022 саралаши Европа минтақаси плей-офф босқичи финалидан ўрин олган Польша - Швеция учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди.

Дастлаб, 49-дақиқада Левандовски ҳисобни очди. 72-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Зелински орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

Шу тариқа, польяклар ҳам Қатардаги мундиалга борадиган бўлди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!